Сурия мутассади идоралари Пальмирадаги оммавий қабрда 45 жасад борлигини аниқлашди, деб хабар бермоқда Сурия армиясидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Оммавий қабр шаҳарнинг шимоли-шарқида топилган. Маълум қилинишича, унга тинч аҳоли вакиллари ва Сурия армияси ҳарбийлари жасадлари қўмилган.