Бразилиянинг Petrobras нефть компанияси 12 мингга яқин ходимини қисқартирмоқчи, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

"Компанияда айни вақтда бўшатилиши мумкин бўлган 12 мингга яқин ходим бор. Биз шундай кўламдаги режаларни мўлжалламоқдамиз, бу билан боғлиқ харажатлар 4,4 млрд реалга (1,2 млрд доллар) баҳоланмоқда", дейилди компанияда.

Таъкидланишича, бўшаш тўғрисида ариза ёзувчилар компаниядан 56 минг доллардан 196 минг долларгача компенсация оладилар.