Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғ ҳудудида низолар янгилангани ҳақидаги хабарлардан ташвишда эканини билдирди. Бу ҳақда Россия президенти матбуот хизмати бошлиғи Дмитрия Песковга асосланиб, РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

"Президент Путин зиддиятли томонларни зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва вазминлик кўрсатишга чақирди", дейди Песков.

Айни пайтда Арманистон президентига Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги вазият ҳақида маълумот етказилгани айтилган.

Бундан олдинроқ, Россия ТИВ вакили Мария Захарова Россия томони Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги вазият синчковлик билан кузатиб борилаётгани ҳақида айтиб ўтганди.