Чеченистон республикаси раҳбари лавозимини бажарувчи Рамзан Қодиров РИА "Новости"га берган интервьюсида бугунги кундаги энг ёвуз давлат – Америка Қўшма Штатлари деган фикрни билдирди. 

Қайси мамлакатни энг ёвуз деб аташ мумкинлиги ҳақидаги саволга у "Мен Америка деб ҳисоблайман", деган жавобни берди.

Чеченистон раҳбари буни "сўнгги юз йил давомида улар 130 дан ортиқ турли низоларда қатнашганлар, 50 та мамлакатга ҳужум қилганлар" дея изоҳлади.

"Бу борада (ёвузликда) ҳеч бир мамлакат уларга тенг келолмайди", деб қўшиб қўйди Қодиров.