Қорабоғга кириб келган Озарбайжон ҳарбийларининг бир қисми йўқ қилинган

Жаҳон 02 Апрель 2016 403

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Мудофаа вазирлиги Озарбайжон ҳарбийлари билан юз берган тўқнашув ва унда икки томондан берилган қурбонлар ҳақида маълум қилди.

"Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси Мудофаа вазирлигидан олинган маълумотга кўра, Левонарх аҳоли тураржой пунктида республика армиясининг махсус қисмлари Озарбайжон томонидан киритилган десант гуруҳи билан тўқнашган ва уларни чекинтирган", дейилади Арманистон Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Хабар қилинишича, тўқнашувлар давомида озарбайжонлик ҳарбийларнинг бир қисми йўқ қилинган.

Ҳарбий ҳаракатлар давом этаётгани таъкидланган.

Бундан олдинроқ, Боку Арманистон томонини иғво тарқатишда айблаб чиққанди. Озарбайжон томони маълумотига кўра, дастлаб арманлар ҳужумга ўтган, озарлар эса жавоб зарбаларини амалга оширган.

Кўпроқ янгиликлар