Reuters: АҚШ Суриядаги махсус бўлинмалари сонини ошириш масаласини кўриб чиқмоқда

Жаҳон 02 Апрель 2016 346

АҚШ маъмурияти Сурияга сафарбар этилган махсус ҳарбий хизматчилари сонини сезиларли даражада ошириш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги АҚШ ҳарбий мулозимига таянган ҳолда хабар тарқатган.

Аммо гап неча кишидан иборат бўлинма ҳақида бормоқда, деган саволга ойдинлик киритилмаган.

Шу билан биргаликда, манбалардан бири мабодо таклифлар ўз тасдиғини топгудек бўлса, АҚШнинг Суриядаги махсус бўлинмалари сафи сезиларли кенгайишини таъкидлаган.

Маълумки, ҳозирги кунда Сурияда 50 нафар америкалик махсус бўлинма ҳарбийлари мавжуд. Улар асосан фронтдан анча узоқда ҳарбий маслаҳатчилар сифатида фаолият юритади ва ИШИД террористик ташкилотига қарши курашаётган кучларни тайёрлаш билан шуғулланишади.

Америка махсус бўлинмаларини кенгайтириш таклифидан мақсад АҚШнинг Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши кампаниядаги иштирокини кучайтириш ҳисобланади.

Ушбу масала бўйича бир неча лойиҳалар тасдиқланиши учун Оқ уй раҳбари Барак Обамага ҳавола этилиши кутилмоқда.

АҚШ ҚК штаб қўмондонлари қўмитаси раҳбари генерал Жозеф Данфорд, яқин кунларда ИШИДга қарши кураш доирасида Ироққа қўшимча кучлар ташланиши мумкинлигини айтган эди. Аммо, ҳозирча бу борада якуний тўхтамга келинмаган.

Сурияга қўшимча кучларни жўнатиш баробарида Ироққа ҳам Америка ҳарбийларини сафарбар этиш кўзда тутилаётгани эҳтимол тутилади.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар