Рим папасининг автомобили аукционда 300 минг долларга сотилди

Жаҳон 02 Апрель 2016 400

Рим папаси Франциск ўтган йилнинг сентябрида АҚШга ташрифи чоғида Нью-Йоркда ҳаракатланган Fiat 500 автомобили аукционда 300 минг долларга сотилди. Rai News 24 янгиликлар каналининг хабар беришича, машина Нью-Йорк архиепархияси томонидан сотувга қўйилган, ундан тушган маблағ католик мактаблар заруриятлари ва бошқа хайрли мақсадларда сарфланади.

ЙХаридор Нью-Йорк архиепископи кардинал Тимоти Долан билан учрашиши мумкин", деб хабар беради Avvenire католик нашри.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Fiat 500 нинг охирги нархи бозор нархидан 10 баробар қиммат.

ОАВда Франциск АҚШга ташрифи чоғида жуда камтарона ҳаракат воситасини танлаганлиги анча муҳокамага сабаб бўлган эди. Бундан ташқари, бундай танлов Италия учун аҳамиятлидир. Италия учун 1957 йилда ишлаб чиқарилган Fiat 500 тарихий модели урушдан кейинги саноат ривожининг тимсолидир. 2007 йилда Fiat машҳур моделнинг янги версиясини ишлаб чиқарди.

Кўпроқ янгиликлар