Сенат Олий суд судьясини сайлади

Ўзбекистон 02 Апрель 2016 806

2016 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

ЎзА хабарига кўра, Сенат мажлис чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Хайитов Олим Буриевич Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси этиб сайланди.

Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

Кўпроқ янгиликлар