Сирдарё вилояти ИИБга янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон 02 Апрель 2016 10890

Ўзбекистон ички ишлар вазири буйруғига биноан, Сирдарё вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди. Ўзбекистон ИИВнинг «На посту» газетасида хабар қилинишича, подполковник Муҳиддин Жўраев Сирдарё ИИБнинг янги раҳбарига айланган.

Маълумот учун, Муҳиддин Жўраев 2014 йилнинг кузидан бери Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани ИИБ раҳбари сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Бироз олдинроқ, Сирдарёнинг икки туманида ИИБ бошлиқлари ўзгарганди.

Кўпроқ янгиликлар