Ўзбекистон дунёнинг энг бой мамлакатлари рўйхатида 127-ўринда тасниф этилди

Жаҳон 02 Апрель 2016 3064

Global Finance Magazine журнали Жаҳон банки ва ХВЖ (Халқаро валюта жамғармаси) маълумотларига таянган ҳолда, дунёнинг энг бой давлатлари рейтингини тузиб чиқди.

Рўйхатни тузишда, мамлакатнинг аҳоли жон бошига ЯММ (ялпи миллий маҳсулот) ҳиссасининг харид қилиш қобилиятига нисбати асос қилиб олинди. Бу қоидага кўра, турмуш кечириш нархи ва инфляция даражаси ҳисобга олинади. Энг кичик давлатлар рўйхатга киритилмади.

Шундай қилиб, рейтингда етакчиликни Қатар эгаллади.
Бу давлатнинг аҳоли жон бошига ЯММи 146167 АҚШ долларини ташкил этган. Иккинчи ўринга муносиб кўрилган Люксембургнинг кўрсаткичи Қатарникидан сезиларли даражада паст – жон бошига 94167 АҚШ доллари.

Қайд этиш жоизки, дунёнинг энг бой 25 давлати рўйхатида 15та ғарб давлатлари бор. Уларнинг 12таси Европа вакиллари ҳамда АҚШ, Канада ва Австралия бўлсада, илк ўнликда улардан атиги 4таси жой эгаллаган. Буюк Британия топ-25таликка кира олмади. Бу давлат аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯММ кўрсаткичи бўйича 39 224 доллар рақам билан 27 ўринни эгаллаган.

Рўйхатда Ўзбекистон жон бошига 5 964 доллар билан 127-ўринда қайд этилган. Бу борада Қозоғистон 50, Россия 51, Озарбайжон 64, Беларусь 65, Туркманистон 77-ўринда қайд этилган. Хусусан, Украина 109, Арманистон 116, Молдова 132, Қирғизистон 142 ҳамда Тожикистон 153 ўринда тасниф этилди. 

Қуйида жаҳоннинг энг бой 25 давлати рўйхати билан танишиб чиқиш мумкин:
1. Қатар
2. Люксембург
3. Сингапур
4. Бруней султонлиги
5. Кувайт
6. Норвегия
7. БАА
8. Ҳонгконг
9. АҚШ
10. Швейцария
11. Саудия Арабистони
12. Баҳрайн
13. Нидерландия
14. Ирландия
15. Австралия
16. Австрия
17. Швеция
18. Германия
19. Тайвань
20. Канада
21. Дания
22. Уммон
23. Исландия
24. Бельгия
25. Франция

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек самолётининг Нью-Йоркка илк парвози, Гейтснинг «қулаши», ДТМнинг инкори ва куннинг бошқа хабарлари
22:40 / 27.07.2017 9156 Жаҳон
ИИВ қурол билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди
17:40 / 27.07.2017 48184 Жаҳон
Нега навбатлар, «шапка», қора бозор вужудга келади ва улардан қандай қутулиш мумкин?
09:45 / 27.07.2017 50470 Иқтисодиёт
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 93201 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 41123 Жамият
Дибала «Барселона»га ўтиш эҳтимоли ҳақида гапирди
11:31 253 Спорт
Тез тиббий ёрдам диспетчерлик хизмати бошқа шошилинч хизматлар билан боғланади
11:10 564 Жамият
Япония мудофаа вазири можаро туфайли истеъфога чиқди
11:09 530 Жаҳон
Мажбурий ижро бюросининг Қорақалпоғистон бошқармаси табиий газдан қарздорлардан 11 млрд сўм маблағ ундирди
11:07 862 Жамият
Мексикадаги кўчалардан бирида 9 кишининг жасади топилди
11:05 488 Жамият
Кўпроқ янгиликлар