Тошкент вилоятида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” шиори остидаги ёшлар фестивали бўлиб ўтди

Жамият 02 Апрель 2016 2057

Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб, тарғибот тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маданий-маърифий ва тарғибот ишларини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари режаси” ижросини доирасида, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

“Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирлари ўқувчи ва талаба ёшларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини мафкуравий, маънавий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда, Тошкент вилоятида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш учун Республикадаги таниқли шоир, ёзувчи ва ёш олимлар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари ҳамда “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан иборат тарғиботчилар гуруҳлари 28 март куни эрта тонгдан Тошкент вилоятининг Ангрен, Олмалиқ, Чирчиқ ва Бекобод туман ва шаҳарларининг умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасаларига йўл олдилар.

Тарғибот гуруҳлари вакиллари миллий қадриятларимиз, маданий меросимиз, уларнинг жамиятда ва ҳар биримизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, турли диний-экстремистик оқимларга кўр-кўрона кириб кетишнинг салбий ва аянчли оқибатлари, фарзандларнинг ўз ота-оналари ва Ватани олдидаги бурчлари, касб ва ҳунарга эга бўлишнинг аҳамияти тўғрисида, ватанпарварлик, меҳр-оқибат, юртга садоқат каби мавзуларда фикрлар билан ўртоқлашишни мақсад қилганлар.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 64034 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 86538 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 92868 Жамият
Бекобод ҳокими президентдан туман учун «Тез ёрдам» машиналари сўраб олди
Юридик хизмат минбари: Кимларга автомобилда хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилган?
16:40 5196 Жамият
Ҳиндистон қурбонлар рўй берган терактлар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга чиқиб олди
16:20 2172 Жаҳон
«Биз у қолишини истаймиз»
16:00 3467 Спорт
Жумбоқ-сурат: «Каптива» қандай қилиб бу ерга тўхтаган?
15:50 10718 Жамият
«Манчестер Сити» нафақат сотиб олади, сотади ҳам
15:40 3359 Спорт
Қашқадарёда вилояти ҳокими шаҳрисабзлик ёшлар билан учрашди 
Кўпроқ янгиликлар