Вашингтонда ядровий хавфсизлик бўйича халқаро саммит ўз якунига етди

Жаҳон 02 Апрель 2016 443

Вашингтонда 31-март-1 апрель кунлари бўлиб  ўтган Ядровий хавфсизлик бўйича халқаро саммит ўз якунига етди. Бу саммит ушбу форматда ўтказилган охирги шундай саммит бўлди. Бундан унинг якуний қўшма коммюникеси гувоҳлик бермоқда. Саммит иштирокчилари ядровий хавфсизлик масалаларидаги халқаро саъй-ҳаракатларни координация қилиш бўйича бош роль МАГАТЭга тегишли эканлигига рози бўлишди.

"2016 йилги саммит ядровий хавфсизлик бўйича бундай форматдаги саммитлар жараёни якунлангани билдиради. Биз халқаро ядровий хавфсизлик архитектурасини кучайтириш ва халқаро тавсияларни ишлаб чиқиш бўйича бош жавобгарлик ва ташкилотлар ва давлатлар томонидан ядровий хавфсизлик соҳасидаги мажбуриятларни бажариш бўйича ҳаракатларни амалга ошириш ва координация қилишда марказий роль МАГАТЭга тегишли эканини таъкидлаймиз", деб қайд қилинди ҳужжатда.

Саммит коммюникесининг асосий хулосаси шу бўлдики, ядровий ва радиоактив террорчилик хавфи ошмоқда ва бу хавф халқаро ҳамжамият учун бош хавф бўлиб қолмоқда. Шунингдек, ядровий энергия ва радиоактив моддаларнинг нодавлат тузилмалари ва элементлари қўлига тушишига йўл қўймасликнинг муҳимлиги таъкидлаб ўтилди.   

Саммит иштирокчилари ўз ишларининг якунида ядровий қуролсизлантириш ва атомдан тинчлик йўлида фойдаланиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришни давом эттириш лозимлигини кўрсатиб ўтдилар.  

Шунингдек, саммитга раҳбарлари келган давлатлар ҳам ўз ҳаракатлари режасини қабул қилдилар. Бироқ Оқ уйнинг таъкидлашича, бу ҳужжат "кўнгилли асосда миллий қонунчилик ва тегишли халқаро мажбуриятларга мос ҳолда" бажарилади. 

Саммит Вашингтонда 31 март-1 апрель кунлари бўлиб ўтди. Аввалги бундай саммитлар 2010, 2012 ва 2014 йилларда бўлиб ўтганди. Саммитни ўтказиш ғояси АҚШ томонидан билдирилган.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 / 25.07.2017 8729 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 23952 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 98178 Жамият
Франция экология вазири парламентдаги чиқиши вақтида ҳушини йўқотди
00:44 468 Жаҳон
Ливиядаги ихтилоф томонлари сайловлар ўтказишга келишиб олдилар
00:24 346 Жаҳон
Ҳиндистоннинг янги президенти расман ўз лавозимига киришди
00:19 1819 Жаҳон
Австралияда қотил 7 йил қўриқхонада яшириниб юрган
00:13 2832 Жамият
Сирдарёда вилоят ҳокими «гул ўғриси»га тувакда гул совға қилгани ҳақида
00:09 3543 Жамият
Илк сузувчи шамол электростанцияси яратилди (фото)
Трамп Украинани Америкадаги сайловларга аралашишда айблади, Киев жавоб қайтарди
23:20 / 25.07.2017 4931 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар