“Милан”нинг собиқ футбочиси ҳамда мураббийи Чезаре Мальдини оламдан ўтди

Спорт 03 Апрель 2016 393

Италия футбол оламидаги машҳур кишилардан бири, собиқ футболчи ва мураббий Чезаре Мальдини 84 ёшида оламдан ўтди, деб хабар бермоқда Lastampa.

Мальдини “Милан” таркибида 1954—1966 йиллар оралиғида 412 та ўйин ўтказган. Футболчи сифатида тўрт карра Италия чемпиони ва 1962/63 йиллар мавсумида Европа кубоги соҳиби ҳисобланади. 1967 йилдан бошлаб эса мураббийлик фаолиятини бошлади. У шу йиллар давомида “Милан”, “Парма”, Италия терма жамоаси ва Парагвай терма жамоаларида бош мураббийлик қилди.

“Милан” жамоаси унинг қўл остида 1972/73 йиллардаги мавсумда Италия Кубогини, 1972/73 йиллар мавсумида эса Кубок эгалари кубогида зафар қучди.

Маълумот учун: Чезаре Мальдини Италиянинг яна бир афсонавий футбочиси Паоло Мальдинининг отаси ҳисобланади.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 7057 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 21980 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 96363 Жамият
Қашқадарёда ўз қўшнисини уриб ўлдирган 17 ёшли йигит 6 йилга қамалди
Ўзбекистонда кейинги йилларда илк марта ажрашишлар сони камайиши кузатилди
Бухоро ва Навоий вилоятларига «Саломатлик» поездлари жўнаб кетди
Жеймс Бонд ролини ижро этувчи актёр номи маълум бўлди
Toyota бир неча дақиқа ичида қувватланувчи электромобиль ишлаб чиқаради
Тошкентда карате бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади
21:00 356 Спорт
ЎзМУда ижодий имтиҳонлар адолатли ўтказилиши учун кузатув камералари ўрнатилди
20:50 727 Жамият
Кўпроқ янгиликлар