АҚШ Федерал қидирувлар бюроси Сан-Бернардинода теракт уюштирган террорчилардан бирига тегишли iPhone 5c смартфонини очган усули яқинда маълум бўлади, деб хабар бермоқда Apple компанияси муҳандисларидан бирига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Тахмин қилинишича, махсус хизматлар фойдаланган бу усул маълумотлар чиқиб кетгандан кейин ошкор бўлади. Ўшанда Apple компанияси iPhone смартфони эгасидан бошқа ҳеч ким смартфонга ёзилган маълумотга кира олмайдиган ҳимояни ярата олади. Шунингдек, маълум қилинишича, ФҚБ смартфонни очган усул суд қарори билан чоп этилиши мумкин.

Аввалроқ Apple террорчининг телефони очилганидан кейин ҳимояни кучайтириши маълум қилинганди.

Февраль ўрталарида Калифорния штати суди Apple’га ФҚБга террорчининг блокда бўлган смартфонига кириш имконини бериш мажбуриятини қўйганди. Бироқ Apple буни қилишдан бош тортган. Телефон Калифорния штатидаги Сан-Бернардино шаҳрида имконияти чекланган одамлар марказида теракт уюштирган террорчилардан бирига тегишли бўлган.