АҚШ Тоғли Қорабоғдаги тинчлик тартиби бузилишини қоралади

Жаҳон 03 Апрель 2016 335

АҚШ Давлат котиби Жон Керри тан олинмаган Тоғли Қорабоғдаги тинчлик тартиби бузилишини қоралади ва бу муаммони ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлинмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

"Биз барча томонларни вазминлик намойиш қилишга ва тинчлик сулҳига қаттиқ амал қилишга чақирамиз... Биз яна бир такрорлаймиз, ихтилофнинг ҳарбий ечими йўқ. Қорабоғ муаммосини тартибга солиш бўйича ЕХҲТ Минск гуруҳига раислик қилувчи давлатларидан бири сифатида АҚШ мустаҳкам ва баҳамжиҳат тинчликка эришиш учун томонлар билан ишлаш тарафдори", деб айтди Керри.   

Кўпроқ янгиликлар