Асад: Иккиюзламачи Ғарбга суяниб бўлмайди

Жаҳон 03 Апрель 2016 353

Сурия президенти Башар Асад РИА “Новости”га берган интервьюсида Ғарбни иккиюзламачи, манфур, у олиб бораётган сиёсатни эса ҳалқаро ҳуқуқ нормаларига тўғри келмайдиган сиёсат деб атади.

У, шунингдек, Ғарб мамлакатларига суяниб бўлмасликни ҳам таъкидлаб ўтган.
«Дўстларинг қанчалик содиқ бўлса, ҳаётда йўқотишларга шунчалик кам учрайсан. Шунинг учун ҳар бир давлат раҳбари инқироз пайтида у билан ёнма-ён турадиган бошқа бир давлат билан дўстона муносабатда бўлиши керак», — деди Асад.
Бундан ташқари, Асаднинг маълум қилишича, мамлакатдаги инқирозни бартараф этиш учун, халқ анаъналаридан келиб чиққан ҳолда режа тузмоқ керак. Унинг таъкидлашича, муаммони четдан келиб ҳал этиб бўлмайди.

Кўпроқ янгиликлар