Сурия президенти Башар Асад тарихга мамлакатни қутқарувчи шахс сифатида кириш истаги борлигини маълум қилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Биламизки, тарихни доим ҳам ҳаққоний ифода этишмайди. Агар фикримнинг акси ўлароқ уларни ҳақиқатни тасвирлашади деб фараз қилсак, унда тарихчилар сурияликлар ҳаётини ҳаққоний акс эттиришсин. Мен ўз-ўзимга баҳо бера олмайман, аммо Сурия тарихида сўнгги ўн йилликлар давомида юз берган ваҳшийликлар, террорчилик балосига қарши турганлар қаторида биринчилардан турганлигимни айта оламан», — деди у.

Шунингдек, Асаднинг таъкидлашича, агар мамлакатда анархия бошланиб кетганида, бу бутун минтақага таъсир кўрсатган бўлар эди.