Эроннинг нефт экспорти бир суткада 2 миллионгача кўтарилди

Иқтисодиёт 03 Апрель 2016 774

Эрондан нефтни экспорт қилиш суткасига икки миллион баррел даражасида ошди. Бу ҳақида Эрон нефть вазири Бижон Номдор Зангоний маълум қилди

«Эрондаги нефть ва газ конденсатлари экспорти бир суткада 2 миллион баррелга кўтарилди», - дея ЭРМА агентлиги Эрон вазирининг сўзларини келтириб ўтди.

Ҳозирги кунда углеводородни қазиб олиш 3.2 миллион баррелга етди, дея қайд этади агентлик. Санкциялар даврида, 2012 йилдан то январь ўрталаригача Эрон бир кунда 1 миллион баррелга яқин нефтни экспорт қила олмаган эди. Унинг кундалик қазиб олиш даражаси бу даврга келиб 2.8 миллион баррелдан ошмади.

Ўзининг нефть вазирлигидаги чиқиши доирасида Зангонийнинг қайд қилишича, бу соҳадаги асосий устувор ривожланишга нефть конларининг унумдорлиги ва самарадорлигини оширишда янги технологияларнинг жорий қилингани сабаб бўлди.

Шунингдек, Форс кўрфазининг марказий қисмида сув ҳудудлари чегараси бўйлаб Эрон Қатар билан бўлишадиган Жанубий Парс дунёнинг энг йирик газ конидаги 17дан 21гача блокларнинг ишга туширилиши ва янада такомиллаштирилиши ҳам муҳим ўрин тутди.

ШАНА агентлигининг хабар қилишича, 2015 йилнинг 21 мартидан 2016 йилнинг (эронча 1394 йил) 20 мартига қадар Эрон конларда 130 миллиард куб метргача газ (яъни суткасига 356 миллион куб) қазиб олган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 15 фоизга кўтарилган.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар