Филадельфияда поезд фалокатга учраши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Жамият 03 Апрель 2016 467

Amtrak темир йўл компаниясининг йўловчи поезди Филадельфия шаҳри яқинида рельсларда турган экскаваторга келиб урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда журналистларга Филадельфия яқинидаги Честер шаҳри ўт ўчириш бошқармаси вакиллари маълум қилди.

ABC телекомпанияси маълумотларига кўра, 30 га яқин киши жароҳат олган, бироқ бу расман тасдиқланмаган. Amtrak’да маълум қилинишича, поезд Нью-Йоркдан Саванна шаҳрига кетаётган бўлган. Умумий ҳисобда поездда 341 йўловчи ва поезд бригадасининг 7 нафар аъзоси бўлган.

Поезд экскаватор билан тўқнашиши оқибатида локомотив рельслардан чиқиб кетган. Фалокат туфайли Филадельфия ва Нью-Йорк ўртасидаги темир йўл алоқаси қисман тўхтатилган.

2015 йил майида ҳам Amtrak поезди Филадельфия яқинида рельслардан чиқиб кетганди. Ўшандаги фалокат оқибатида 8 киши ҳалок бўлганди, 200 дан кўпроқ киши жароҳат олганди. Поезд рухсат берилган тезликдан анча юқорироқ тезлик билан ҳаракатланаётган бўлган. Кейинроқ аниқланишича, поезд машинист хатога йўл қўйган вазиятда поездни автоматик секинлаштирувчи ёки тўхтатувчи хавфсизлик тизими билан жиҳозланмаган бўлган.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 2411 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
Фоторепортаж: Сурхондарёдаги чорак асрдан буён таъмирталаб йўл ҳақида
19:54 / 20.07.2017 35009 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 44067 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 82491 Жамият
Дайжест: Туркиядаги зилзилалар, президентнинг навбатдаги сафари, қурол тўғрисидаги қонун муҳокамаси ва куннинг бошқа хабарлари
21:27 68 Жаҳон
Шимолий Кореяда 21 асрдаги энг катта қурғоқчилик, очлик таҳдиди пайдо бўлди
21:10 1192 Жаҳон
Эрдўған ГФР ҳукуматининг "қора рўйхат" ҳақидаги баёнотини инкор этди
21:00 327 Жаҳон
Гулистон тумани Ёшлар иттифоқи раиси сайланди
Тошкент вилояти маъмурий маркази хорижлик архитекторлар томонидан қурилади
Кўпроқ янгиликлар