Футбол учрашуви вақтида 73 ёшли мухлис ҳакамга бита билан ҳужум қилиб қолди

Жамият 03 Апрель 2016 354

Футбол бўйича Хорватиянинг 3-дивизионидаги "Приморац" ва "Хрваче" клублари ўртасидаги учрашувда 76 ёшли мухлис ҳакамга бейсбол битаси билан ҳужум қилиб қолди, деб хабар бермоқда Goal.com портали.

Кекса эркак учрашув вақтида бита билан майдонга югуриб чиқди ва учрашув ҳаками бошига қўққисдан зарба берди. Оқибатда ҳакам шифохонага олиб борилган. Жароҳатлар унча жиддий эмаслиги, ҳакамнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётгани таъкидлаб ўтилди.

Ўйин 2 апрелда бўлиб ўтди ва майдон эгалари "Приморац" клубининг2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Клуб матбуот хизматида бу воқеа хавфсизлик хизмати кекса эркакни жиддий қабул қилмагани сабабли юз бергани билан тушунтирилди.

Босқинчи қандайдир жазо олиши ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмади.

Кўпроқ янгиликлар