Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Боку уруш эмас, аксинча Тоғли Қарбоғ низосини тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда. У бу ҳақда мамлакат хавфсизлиги кенгаши мажлисида гапириб ўтган.

“Биз бу муаммони ижобий ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз. Яна бир бор қайтараман: Озарбайжон уруш тарафдори эмас, аммо биз адолат тарафдоримиз, ўз ҳақимизни талаб этиш ҳуқуқимиз бор. Биз зиддиятни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдоримиз”, — деб ўтган президент.