Россиянинг "Матч ТВ" канали 2 апрелда бўлиб ўтган "Барселона" — "Реал" учрашуви трансляцияси ушлаб қолингани учун узрини келтирди.

Ўтган кеча канал кўп миллионлик футбол мухлисларига иккита футбол учрашувини кетма-кет томоша қилиш имконини тақдим қилди: Россия чемпионатидан ўрин олган "Ростов" — "Спартак" ва "Барселона" — "Реал" испан класикоси учрашувлари.

Россия клублари иштирокидаги учрашув режалаштирилгандан бироз узоқроқ давом этди ва шу туфайли кейинги учрашув бироз кечикиш билан эфирга берилди.

"Телевизион бизнес шундай тузилганки, Ростовдаги учрашув охирида кўрсатилган реклама ва эълонларни бермасликнинг иложи йўқ. Шу билан бирга "Матч! Футбол 2" каналида класико ўз вақтида бошланди.

Яна бир бор мухлисларни юзага келган вазиятга тушуниш билан муносабатда бўлишга чақирамиз – "Матч ТВ" федерал спорт канали пайдо бўлгунча томошабинларда бундай кўламдаги учрашувларни бепул кўриш имкони бўлмаган эди. Аввал бундай учрашувлар фақатгина пуллик каналларда кўрсатилган.

Биз авваллари Россия федерал аудиториясининг кўриш имкони бўлмаган экстра-даражадаги Европа футболини кўрсатишни давом эттирамиз. Ва биз албатта энг муҳим Россия учрашувларини ҳам кўрсатамиз.

Сизнинг сабр-тоқатингиз, тушунишингиз ва футболга муҳаббатингизга умид қиламиз!", дейилмоқда канал берган баёнотда.