Арманистондан Арцахга (тан олинмаган Тоғли Қорабоғ) "Точка У" тактик ракета мажмуалари ва "Смерч" ёппасига ўт очиш реактив тизимлари етказилди, деб хабар бермоқда News.am нашри.

Шунингдек, Арманистон Арцахга ракета-артиллерия бригадаси ва ҳарбий авиацияни ташлаган.

Тоғли Қорабоғда 2 апрелга ўтар кечаси Арманистон ва Озарбайжон қуролли кучлари ўртасида кескин тўқнашувлар бошланган. Иккала томон ҳам бу ихтилофнинг авж олишида бир-бирини айбламоқда.