Қорабоғ ихтилофидаги ҳудудда қўшинларнинг тўқнашиш чизиғидаги кескинлик ақланиб қолмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилган.

"Озарбайжон позицияларининг оғир қуролдан ўққа тутилиши давом этмоқда. Арманистон босиб олган ҳудудларда қўшимча ракета ва артиллерия кучларини жойлаштириб, ўз имкониятларини мустаҳкамламоқчи. Бу давлат вертолётлари босиб олинган ҳудудлар ва Арманистон ўртасида кўп сонда парвозлар амалга оширмоқда", дейилмоқда баёнотда. Баёнотда "охирги йилларда Арманистоннинг Озарбайжон ҳарбийлари ва тинч аҳолисига қарши миномётлар, йирик калибрли пулемётлар ва артиллериядан фойдаланган ҳолда амалга ошираётган ҳарбий иғволари жадалроқ ва тажовузкор кўриниш олгани" таъкидланмоқда.

Ҳужжатда "Арманистон қуролли кучларининг босиб олинган Озарбайжон ҳудудларида ноқонуний жойлашиши тарангликнинг ўсиши ва давом этишига асосий сабаб бўлмоқда ва минтақада тинчлик ва барқарорликка таҳдид яратмоқда", деб кўрсатилган.

"Озарбайжон ерларининг ҳарбий оккупацияси ихтилофнинг ечими бўлиб хизмат қилмайди ва ҳеч қачон Арманистон истаётган сиёсий натижаларга олиб келмайди. Арманистон ҳақиқатга қанчалик тезроқ кўникса, шунча тез ихтилоф ҳал қилинади ва бу ҳудуддаги давлатлар ва одамлар ҳамкорлик ва иқтисодий ривожланиш истиқболларидан фойда оладилар", деб айтилмоқда баёнотда.

Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги халқаро жамоатчиликни "Арманистондан Озарбайжон ерларининг ноқонуний босиб олинишини тўхтатиш, барча босиб олинган ҳудудлардан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва ихтилофни тартибга солиш жараёнида мзмундорлик намойиш қилишни талаб қилишга" чақирди.