“Барселона” ҳимоячиси Херард Пике Испания чемпионатининг 31-турида "Реал" қарши керган учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди. "Камп Ноу"да 2 апрелда бўлиб ўтган учрашув мадридликларнинг 1:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мадридликлар шу тариқа "Барса"нинг 39 та ўйиндан бери давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясига чек қўйишди. "Барса"нинг бу натижаси испан клублари орасида рекорд натижа ҳисобланади.

"Ҳисоб 1:2, бироқ бизда дурангга эришиш учун имконлар бўлганди. Шунга қарамай, "Реал" ғалабаси адолатли. Рамос майдондан четлатилгандан кейин биз кўпчилик бўлиб тўғри ўйнай олмадик. Олдинда "Атлетико" билан муҳим учрашув бор, "Барселона" хотиржамликни сақламоқда. Албатта, биз ютишни истагандик, чунки бу "класико". бироқ абадий ютавер мумкин эмас", деб айтди Пике.