Испания чемпионатининг 31-туридан ўрин олган "Барселона" - "Реал" ўртасидаги учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйин кутилганидек, асабий ва кескин курашларга бой тарзда бошланди. Биринчи бўлимда "Реал" ва "Барселона" ўз дарвозари дахлсизлигини сақлаб қола олишди ва жамоалар 0:0 ҳисобида танаффусга чиқиб кетишди

Иккинчи бўлимнинг 56-дақиқасида майдон эгалари бурчак тўпи ишлаб олишди. Ракитич узатиб берган тўпни Пике боши билан "Реал" дарвозасига жойлаб қўйди. Аммо, орадан олти дақиқа ўтар-ўтмас Марсело чап қанотдан хужум бошлаб тўпни Кроссга ташлади. Тони тўпни ҳаволатиб Бенземага ташлаб берди. Франциялик футболчи қайчи усулида Браво дарвозасини нишонга олди ва ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг 83-дақиқасида Серхио Рамос иккинчи сариқ карточка олиб майдонни тарк этди. 85-дақиқада "Реал" бир киши кам бўлиб "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга эришди. Гол муаллифи Роналду.

Испания чемпионати, 31-тур.
Барселона – Реал Мадрид 1:2
Голлар: Пике 56, - 1:0. Бензема 62, - 1:1. Роналду 85, - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Рамос 10, Карвахаль 18, Суарес 27, Маскерано 29, Ракитич 58.
Четлатиш: Рамос 83.

Барселона: Браво, Пике, Алвеш, Альба, Маскерано, Бускетс, Ракитич, Иньеста, Месси, Суарез, Неймар.

Реал: Кейлор Навас, Пепе, Рамос, Роналду, Кроос, Бензема, Бэйл, Марсело, Каземиро, Карвахаль, Модрич.

31-турда ўтказилган қолган учрашувлар қуйидагича якунланди:

Атлетико М – Бетис – 5:1
Голлар: Торрес, 37 (1:0); Гризманн, 42 (2:0); Хуанфран, 65 (3:0); Кастро, 79 (3:1); Гризманн, 81 (4:1); Тейе, 90+1 (5:1).

Лас-Пальмас – Валенсия – 2:1
Голлар: Родриго, 3 (0:1); Виера, 50 (1:1, пен); Мустафи, 63 (2:1, автогол).

Райо Вальекано – Хетафе (Хетафе) – 2:0
Голоар: Герра, 15 (1:0); Федор, 71 (2:0).
Четлатиш: Йоэль, 15 (Райо Вальекано).

Сельта – Депортиво
Голлар: Борхес, 21 (0:1). Нолито, 30 (1:1).

3 апрелда турдан ўрин олган қуйидаги учрашувлар ўтказилади:

Атлетик – Гранада
Малага – Эспаньол
Эйбар – Вильярреал
Севилья – Реал Сосьедад