Вашингтон штати университети антропологлари Пуэбло цивилизациясининг ўз-ўзини деградация қилиш ва йўқолиб кетиш сабабларини жамиятдаги хатти-ҳаракат андозалари билан боғлашди. Ўн йиллаб давом этган қурғоқчилик ҳиндуларнинг қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини (масалан, маккажўҳори) ишлаб чиқаришга имкон бермаган. Муаммони Пуэбло қабиласи қадимги Хитой ва Бобил халқлари каби суғориш тизимини яратиш билан ҳал этишмаган, балки бошқа маконларга кўчиш билан ҳал этишган. Тадқиқот Science Advances журналида чоп этилган.

Тадқиқот муаллифларидан бири Вашингтон штати университети олими Тим Колернинг айтишича, Пуэбло жамиятида мўл ёғингарчилик ва яхши ҳосил олиш учун “ҳар хил маросимларни бажарган ҳолда, ғайритабиий кучларга ишонч боғлашган”.

Қурғоқчилик даврида ҳиндуларнинг ривожланиш динамикасини олдиндан кўра олиш мумкин эди: ижтимоий-иқтисодий инқироз, зўравонликнинг авж олиши, диний умидсизлик ва қулайроқ иқлим мавжуд бўлган маконларга кўчиш.

Олимлар Пуэбло халқининг бошидан ўзлари эгалик қилган майдонларга учта катта кўчишни аниқлашган. Аввалроқ археологлар фақатгина битта кўчишнинг изини таърифлаб беришган. Биринчи кўчиш 600 ва 700 йилларда III-саватчилар эрасида бошланган ва қурғоқчилик билан тугаган. Шундан сўнг, Пуэбло I эраси бошланган, бу халқ маккажўхорини ер ости камераларида сақлаш усулидан ер усти иншоатларида сақлаш усулига ўтишган.

Олимларнинг тахминига кўра, бундай иқтисодий ўзгариш маҳсулотларни миқдорсиз истеъмол қилишдан назоратли истеъмол қилишга ўтиш сабаб бўлган. Бу эра 890 йил қурғоқчилик билан тамом бўлган. Пуэбло II (1035-1145 йиллар) даври колумболди Шимолий Америкаси (Чако каньони ҳудудлари) тарихидаги энг катта иншоотлар қурилиши билан ажралиб турган. Томлар учун ёғоч юз километргача бўлган масофалардан олиб келинган, бу эса кучли координация қобилиятларини талаб қилган ва жамият иерархик ривожланиши баландлигидан далолат берган.

Пуэбло III қабиласи 1250 йилга келиб гуллаган ва шу йиллардан сўнг ҳиндулар учун энг кўп давом этган ва зарарли қурғоқчилик келган. Бу эра жамиятда ижтимоий масофанинг пайдо бўлиши билан ажралиб турган.

Тадқиқот давомида археологлар мингдан ошиқ археологик ёдгорликларни ва 30 мингдан кўпроқ дарахт кесмаларини таҳлилдан ўтказишди. Америкалик антрополог олимларнинг тадқиқоти иқтисодий ривожланишга иқлим, диний ва илмий омиллар таъсирининг аҳамияти ҳақида хулоса чиқаришга ёрдам беради.