Япон теннис устаси Куруми Нара бир хил исмли америка шаҳарларини адаштириб юборди ва Ғарбий Виржиниядаги Чарльстонга учиб келди. Аслида эса у турнир ўтказилиши керак бўлган Жанубий Каролинадаги Чарльстонга бориши керак эди. Бу ҳолат ҳақида спортчи ўзининг расмий сайтида хабар берди.

Атлантадан ўз тренери билан турнирга отланган теннисчи парвоз вақтида хатога йўл қўйганини пайқаб қолди.

“Сиз бўлган воқеага ишонмайсиз, - дея ёзди Нара. – Менинг тренерим Нацуки Харада бақира кетди: “Менимча, биз бошқа шаҳарга учяпмиз! Бир хил исмга эга иккита аэропорт мавжудлиги менинг жаҳлимни чиқармоқда”.

Ракетка устаси бу вазиятни тақдир ҳазили деб қабул қилди. “Мен, албатта, кулишим керак эмас. Бироқ бу ҳолатдан сўнг ўзимни кулгудан тия олмаяпман. Бу каби омадсизликдан кейин яхши ишлар содир бўлиши шарт, - қўшимча қилди Нара. – Биз яна янги чипталар сотиб олиб, Атлантага қайтамиз ва белгиланган манзилга учамиз”.

24 ёшли япон теннисчиси Аёллар теннис уюшмасида 78-ўринни эгалламоқда. Чарльстондаги турнир 5 апрель куни бошланади.