Россиянинг Новосибир вилоятида суд қилинган 20 ёшли жиноятчининг паспортида таниқли қўшиқчи Аркадий Укупникнинг машҳур қўшиғидан иқтибос ёзиб қўйилгани аниқланди.

FlashSiberia нашри хабарига кўра, у паспортнинг "Оилавий ҳолати" ҳақидаги қисмига "Я на тебе никогда не женюсь, я лучше съем перед ЗАГСом свой паспорт" сўзларини ёзиб қўйган.

Тогучинск туманидаги қамоқхонада ҳукмни ижро этаётган бу маҳбус айнан қайси жинояти учун қамалгани ошкор этилмаган.

Айни вақтда унинг паспорти алмаштириш учун тегишли жойга юборилган.

Миграция хизмати маълумотига кўра, бу паспорт алмаштириб берилади, унинг эгасига 300 рубль жарима қўлланади. Шунингдек, 1,5 минг рубль давлат ҳисобига тўланади.