Массачусетс технологик институти тадқиқотчилари дала шароитларида ҳам дори воситаларини ишлаб чиқарувчи олиб юриш мумкин бўлган мослама яратишди. Тадқиқот тўлиқ ҳолида Science журналида, қисқача ҳолда эса RNS’да чоп этилди.

Мосламага “Талабга кўра дорихона” (Pharmacy on Demand) номи берилди. Олимларнинг сўзларига кўра, мослама 1 кунда дори воситаларининг минглаб дозаларини ишлаб чиқара олади. Унинг ҳажми совуткич ҳажмидан ошмайди ва зарурат туғилганда уни осонгина бир жойдан иккинчи жойга кўчириш мумкин.

“Янги мосламани яратишдан мақсад анъанавий дори ишлаб чиқаришнинг ўрнини босиш эмас, алоҳида ҳолатлар учун шароит яратишдир”, - дейди кимё муҳандислик кафедраси профессори Аллан Майерсон.

“Талабга кўра дорихона”нинг яна бир афзаллиги шунда-ки, унда камдан-кам беморлар учун зарур, бироқ йирик компаниялар учун ишлаб чиқариш ўта қимматга тушадиган кам миқдордаги препаратларни ясаш мумкин.

Айни пайтда “Талабга кўра дорихона” эритма ва суспензия кўринишидаги тўртта дори воситасини ишлаб чиқара олади. Мосламада совутиш тизимининг борлиги ундан уй шароитида фойдаланганда ҳам хавф туғдирмасликка кафолат беради.