Антонио Конте: «Шартнома ҳақида ҳозир эълон қилинганидан хурсандман»

Спорт 04 Апрель 2016 478

Антонио Конте ўзининг «Челси» билан 3 йиллик шартнома имзолагани ҳақидаги хабар эълон қилинганига муносабатини билдириб ўтди.

«Мен «Челси»да иш бошлашимни ўйлаб бироз тўлқинланмоқдаман. Мен ҳозир миллий терма жамоа бош мураббийиман ва бундан фахрланаман. Бу ўриндаги тажриба орқали «Челси» жамоасида ишлашим осон бўлади.

Мен лондонликлар жамоасида фаолият кўрсатувчи барча билан ҳамда премьер-лигадаги рақиблар билан учрашишимизни сабрсизлик билан кутаман. «Челси» ва инглиз футболини ҳамиша кузатиб келганман ва бу мамлакатдаги мухлисларнинг қандай эҳтиросли эканликларини яхши биламан. Менда Италияда эришган муваффақиятларимга Англиядаги ютуқларимни қўшиб қўйиш иштиёқи бор.

Мен ўзаро шартномамиз ҳақида ҳозирданоқ эълон қилинганидан хурсандман. Энди барча бу ҳақда билади ва турли тахминларга чек қўйилади. Мен Италия терма жамоасида бор диққат-эътиборим билан ишлашда давом этаман. Энди «Челси» ҳақидаги масалаларга Европа чемпионатидан кейин қайтамиз», – дейди Конте.

Эслатиб ўтамиз, Конте бугун «Челси» билан 3 йиллик шартнома тузди.

У 3 йил давомида 20 миллион евро миқдорида маош олади.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар