АҚШда Кроу қабиласининг сўнгги ҳарбий сардори, машҳур тарихчи, Иккинчи жаҳон уруши ветерани Жо Медисон Кроу вафот этди.  Ҳуштак чалувчи сув уруғи вакили 102 ёшда эди, деб хабар беради Associated Press. 

1939 йили Кроу ўз қабиласидан биринчи бўлиб (антропология бўйича) магистр даражасини қўлга киритган. Ўн йиллаб ўз халқининг тарихини ўрганган.

Қабиланинг ҳарбий раҳбари унвонига Кроу Иккинчи жаҳон урушида қатор мардонавор ҳаракатлари эвазига эришган. Жумладан, у душман лагеридан отлар ўғирлаган ва немис аскари билан жанг қилган.

Бундан ташқари, Кроу ўз халқи маданий анъаналарини замонавий жамият имкониятлари билан “боғлаш” борасидаги ишларда ҳам иштирок этган.

2009 йили АҚШ президенти Барак Обама Кроуни Президент Эркинлик медали билан тақдирлаган.