Архитекторлар ҳаводан сув йиғувчи конструкцияни яратишди

Технология 04 Апрель 2016 790

Architecture and Vision итальян бюроси архитекторлари Африканинг энг ночор ҳудудларида сув йиғувчи конструкция прототипини яратишни ўз олдиларига вазифа қилиб қўйгандилар. 1000 доллар нархдаги, маҳаллий материалларга асосланган ҳолда яратилувчи Warka Water деб номланган бу конструкция кунига 100 литргача сув йиға олади.

Warka Water тизими сув йиғишда гравитация, конденсация ва буғланишдан фойдаланади ҳамда электр энергия талаб қилмайди. Қурилма минора тарзида тўқиб чиқилган бамбук ёғочларидан иборат бўлиб, унинг ичига тўр тортилади. Бу тўрга шудринг ва тумандаги сув томчилар йиғилади ва ёмғир суви билан бирга коллектор орқали ягона идишга оқиб тушади.

Архитекторлар яратган тизимни қишлоқ аҳолисининг ўзи бемалол махсус қурилмалар ва анжомларсиз барпо эта олади. Архитекторлар конструкциянинг 12 хил прототипини синовдан ўтказишди. Энг мақбул конструкция 9,5 метр баландликка ва 3,7 метр диаметрга эга бўлиб, бир кун ичида 10 киши ёрдамида барпо этилади.

Бу лойиҳанинг Африкада амалга оширилиши ва кўплаб сонда ўрнатилиши 2019 йилга режалаштирилган. Унгача архитекторлар сув йиғиш ва нарх борасида энг самарали мақбул ечимни топиш учун конструкцияларни синовдан ўтказишни давом эттирадилар.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 71285 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 95508 Жамият
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 4211 Жаҳон
Ироқ халқ қўшинлари ИШИДнинг 3 йирик қўмондони ўлдирилгани ҳақида маълум қилди
22:30 / 23.07.2017 4221 Жаҳон
Неймар «ПСЖ» билан 6 йиллик шартнома тузади
22:00 / 23.07.2017 10171 Спорт
Британия Қатарнинг Форс кўрфазидаги инқирозни ҳал этишдаги позициясини олқишлайди
21:50 / 23.07.2017 2298 Жаҳон
ТИВнинг Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи тайинланди
21:40 / 23.07.2017 1838 Ўзбекистон
«Барселона» Неймарни кўндира олмади
21:30 / 23.07.2017 10740 Спорт
Биринчи қонуний совет миллионери оламдан ўтди
21:25 / 23.07.2017 15255 Жаҳон
Роналду Неймарга маслаҳат берди
21:20 / 23.07.2017 14174 Спорт
Кўпроқ янгиликлар