BAIC компанияси электр суперкар яратди

Технология 04 Апрель 2016 527

Хитойнинг CarNewsChina сайти BAIC компанияси яратган электр суперкарнинг биринчи расмий фотосуратларини чоп этди. Машина 25 апрелда Пекин автосалонида илк бор намойиш қилинади.

Купе BAIC‘нинг Барселонадаги дизайн-марказида Campos Racing испан пойга жамоаси мутахассислари иштирокида яратилди. Машина Хитойнинг China Racing жамоаси "Формула-Е" электр болиди негизида қурилди.

Суперкарнинг узунлиги 4570 миллиметр, эни 2040 миллиметр, баландлиги 1214 миллиметрни, ғилдираклар базалари ўлчами 2800 миллиметрни ташкил қилди.

Автомобилнинг техник кўрсаткичлари сир сақланмоқда. Шу нарса маълумки, янги машина 100 км/соат тезликка 3 сонияда эриша олади, максимал тезлиги эса 260 км/соатни ташкил қилади. Янги машина қайта қувватлашсиз 300 км гача йўл боса олади.

2015 йил охирида BAIC харидорлар учун Tesla Model S модели билан рақобатлаша оладиган электрокар яратишини эълон қилганди.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 71285 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 95508 Жамият
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 4211 Жаҳон
Ироқ халқ қўшинлари ИШИДнинг 3 йирик қўмондони ўлдирилгани ҳақида маълум қилди
22:30 / 23.07.2017 4221 Жаҳон
Неймар «ПСЖ» билан 6 йиллик шартнома тузади
22:00 / 23.07.2017 10171 Спорт
Британия Қатарнинг Форс кўрфазидаги инқирозни ҳал этишдаги позициясини олқишлайди
21:50 / 23.07.2017 2298 Жаҳон
ТИВнинг Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи тайинланди
21:40 / 23.07.2017 1838 Ўзбекистон
«Барселона» Неймарни кўндира олмади
21:30 / 23.07.2017 10740 Спорт
Биринчи қонуний совет миллионери оламдан ўтди
21:25 / 23.07.2017 15255 Жаҳон
Роналду Неймарга маслаҳат берди
21:20 / 23.07.2017 14174 Спорт
Кўпроқ янгиликлар