Ўтган дам олиш кунлари мазкур минтақада юз берган қуролли зиддиятлар, камида 33 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлган, норасмий манбаларга кўра, 200дан ортиқ киши тан жароҳати олган. БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси ҳисоботида шу ҳақда сўз юритилади. Ҳалок бўлганлардан 30 нафари ҳарбийлар, 3 нафари эса тинч аҳоли вакилларидир. Яраланганлар борасида расман аниқ маълумот мавжуд эмас.

БМТ бошқармасининг хабарларига қараганда, ҳарбий ҳаракатлар олиб борилган ҳудудларда 14,4 мингга яқин киши истиқомат қилади. Айни чоғда, иккала мамлакат ҳукуматлари ҳам, ҳалқаро гуманитар ёрдамга муҳтож эмасликларини билдирган.

3 апрель куни, Арманистон мудофаа вазири ўринбосари Давид Тоноян, Ереван воқеалар ривожининг ҳар қандай кўринишига, хусусан Тоғли Қорабоғ мудофааси учун бевосита ҳарбий ёрдам беришга ҳам тайёрлигини билдирган эди.

Тоғли Қорабоғ мудофаа армияси ўз навбатида, аввалги шартлар бўйича Озарбойжон томони билан сулҳга розилигини билдирган.

Озарбойжон президентининг баёнот беришича, Бокунинг ушбу муаммога нисбатан қараши ўзгармасдир, яъни мамлакат ҳудудий яхлитлиги "ҳеч қачон музокаралар мавзуси бўлмаган, бўлмайди ҳам".

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғдаги зиддиятли томонлар ўртасидаги вазият 2 апрель тунда кескин тус олган: жанговар ҳаракатлар бошланиб, томонлар бир-бирини айблаган эди.

Умуман, мазкур минтақада 150 мингга яқин киши турмуш кечиради.