Озарбайжон мамлакат ҳудудий яхлитлигини тиклаш ва озод этиш бўйича Арманистонга ўз талабларини билдирди, дея хабар қилмоқда РИА “Новости” агентлиги. 

Бу ҳақда Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ҳикмет Гажиев баёнот берган.

“Зиддиятга барҳам берилиши учун, БМТ Хавфсизлик кенгашининг резолюциясига кўра, Арманистон қуролли кучлари босиб олган ҳудудларини тарк этиши, халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган Озарбайжон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қайта тиклаши лозим”, — деган Гажиев.

Унинг сўзларига кўра, арман томони, Қорабоғдаги аҳоли турар-жойларини ўққа тутишда давом этмоқда.

Бундан аввалроқ, Арманистон раҳбари Серж Саргсян, Озорбайжонни тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатмаётганликда айблаган эди.

Сўнгги кунларда мазкур минтақада юз бераётган қуролли тўқнашувлар оқибатида, 4 нафар тинч аҳоли вакили ҳаёт билан видолашган.