Боку ҳарбий тўқнашувлар вақтида Арманистон армиясининг 170 нафар аскари йўқ қилингани ҳақида эълон қилди

Жаҳон 04 Апрель 2016 356

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғ ҳудудида давом этаётган қуролли тўқнашувлар давомида Арманистон армиясига тегишли бўлган 12та танк, шунингдек 170 нафар арманистонлик аскар йўқ қилингани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақидаги эълон 4 апрель куни вазирлик расмий сайтига жойлаштирилган.

"Кейинги соатларда биз арманистонликларнинг ҳарбий иғволарига қарши жавоб қайтардик. Озарбайжон қуролли кучлари томонидан йўлланган зарбалар воситасида арманлар ваҳимага тушган ҳолда қуролларини ташлаб чекина бошлади", дейди Озарбайжон Мудофаа вазири Вагиф Дяргахли.

Ҳужум давомида арманистонлик генераллар ва полковниклар ҳалок бўлгани айтилган. Мудофаа вазирлиги, шунингдек, ўтказилган операцияга алоқадор видеолавҳаларни чоп этишга ваъда қилган.

Вагиф Дяргахли маҳаллий вақт билан соат 16:00да фронт чизиғида қуролли тўқнашувлар давом этаётгани ҳақида маълум қилган.

"Шу дақиқаларда Агдер-Тертер ва Физули-Хўжаванд йўналишларида вазият кескинлигича қолмоқда. Охирги маълумотларга кўра, арманистонликлар ҳужумга ўтишгач, Озарбайжон қуролли кучлари жавоб қайтаришган", дейди у.

Ўз навбатида, Ереван Арманистон артиллериячилари Қорабоғ—Озарбайжон тўқнашув чизиғида Озарбайжон захира бўлинмаларини йўқ қилганлигини баён қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2 апрелга ўтар кечаси Тоғли Қорабоғдаги Озарбайжон ва Арманистон чегарасида тўқнашувлар келиб чиққан ва ҳозирга қадар давом этмоқда.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 64218 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 86725 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 92903 Жамият
Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди
17:20 824 Жаҳон
Бекобод ҳокими президентдан туман учун «Тез ёрдам» машиналари сўраб олди
Юридик хизмат минбари: Кимларга автомобилда хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилган?
16:40 5979 Жамият
Ҳиндистон қурбонлар рўй берган терактлар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга чиқиб олди
16:20 2390 Жаҳон
«Биз у қолишини истаймиз»
16:00 3863 Спорт
Жумбоқ-сурат: «Каптива» қандай қилиб бу ерга тўхтаган?
15:50 11941 Жамият
«Манчестер Сити» нафақат сотиб олади, сотади ҳам
15:40 3618 Спорт
Кўпроқ янгиликлар