Бразилиянинг «Коринтианс» ва «Палмейрас» клублари мухлислари ўртасида юзага келган тўқнашув натижасида бир киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Манбага кўра, воқеа 3 апрель куни Сан-Паулудаги Бразилия чемпионати доирасидаги «Палмейрас» ва «Коринтианс» (1:0) учрашув олдидан содир бўлган. Жабрланувчи кўкрагидан ўқ ейиши натижасида вафот этган. Шу билан бирга у мазкур тўқнашувларда иштирок этмаётган тасодифий гувоҳ бўлган.

Сан-Паулу мазкур тўқнашувлар натижасида учтадан кам бўлмаган одам ҳибсга олинган.