Роналдиньо Перунинг иккинчи дивизионида тўп суради

Спорт 04 Апрель 2016 453

Испаниянинг "Барселона" ва Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Роналдиньо футболчилик фаолиятини Перуда давом эттирадиган бўлди. У мамлакат иккинчи дивизионининг "Сьенсиано" жамоасида тўп суради. Бу ҳақда, жамоанинг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинган.

Аммо, унда 36 ёшли футболчи билан тузилган шартнома муддатига ойдинлик киритилмаган.

Бразилиялик футболчи бир пайтлар ПСЖ, "Барселона" ва "Милан" жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Испанияда тўп сурган вақтларида Роналдиньо икки маротаба (2005, 2006) чемпион бўлган. У шунингдек, 2011 йили Италияда "Милан" жамоаси билан ғолиб чиққан. Шунингдек, "Барселона" сафида 2006 йилда Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. 2005 йилда эса, Европанинг энг яхши футболчисига бериладиган “Олтин тўп”ни қўлга киритган.

У Бразилия термаси таркибида 2002 йили жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Миллий терма учун ўтказган жами 96та ўйинида 33та гол уришга муваффақ бўлган.

Кун янгиликлари
“Tashkent study”да имтиҳондан муваффақиятли ўтиш сирларини ўрганинг
10:36 1099 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 14324 Жамият
Сиз сўнгги марта қачон тиббий текширувдан ўтдингиз?
11:11 / 24.07.2017 18664 Жамият
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 90197 Жамият
Дунёнинг энг ғаройиб майнинг-фермалари суратларда
11:30 1011 Lifestyle
ProCab тақдимоти: ҳам фойдали маълумотлар, ҳам ёқимли совғалар улашилган анжуман
11:13 340 Жамият
БМТ бош котиби Форс кўрфази давлатларига баёнот билан чиқди
11:02 804 Жаҳон
Тест синовларига келмаган кузатувчилар билан асосий иш жойидаги меҳнат шартномаси бекор қилинади
10:44 3161 Жамият
1 август куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:30дан иш бошлайди 
10:26 2646 Жамият
ДТМ томонидан абитуриентларга махсус рухсатномалар 29 июлдан бошлаб берилади
Кўпроқ янгиликлар