Бухоролик фуқаронинг давлат ҳисобига ўтган ери қайтариб берилмади

Жамият 04 Апрель 2016 521

Ромитан туман ҳокимининг 2014 йил 22 июлдаги 611-сонли қарори билан фуқаро Назокат Ҳожиеванинг марҳум турмуш ўртоғи Сулаймон Жўраевга ажратилган ер майдони давлат эҳтиёжлари учун туман ҳокимлиги захира фондига қайтариб олинганилигидан норози бўлиб ёзган аризаси мутахассисларни жалб қилган ҳолда тўпланган иш ҳужжатлари билан биргаликда вилоят прокуратурасида ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят прокурорининг ўринбосари Б.Ирматов маълумотига асосланиб, “Даракчи” нашри ёзмоқда.

Аниқланишича, марҳум С.Жўраевга ажратилган ер майдонининг 53,2 кв.м майдонида қурилиши тугалланмаган бино 247,8 кв.м майдонида молхона ҳамда 216 кв.м майдонида енгил конструкцияли металлдан айвон ўзбошимчалик билан барпо этилиб, улардан фойдаланиб келинганлиги аниқланган ва ушбу ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатномалар расмийлаштирилган.

Далолатнома 2015 йил 20 ноябрдаги Ромитан туман ҳокимлигида муҳокама қилиниб, С.Жўраевга ер майдони ажратиш тўғрисида чиқарилган қарорларни бекор қилиш бўйича тегишли тартибда тақдимнома киритиш белгиланган.

Ўз навбатида, “Ўзшаҳарсозлик” ЛИТИ ДУК корхонаси томонидан 2007 йилда ишланган бош режага асосан марҳум С.Жўраевга ажратилган ер майдонида туман марказий касалхонасининг юқумли касалликлар биноси янгидан қурилиши муносабати билан биноларга кириб чиқиш ва автомашиналар тўхташ жойи сифатида фойдаланиши сабабли туман ҳокимининг марҳум С.Жўраевга фойдаланиш учун берилган бир гектар ер майдони Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддасига асосан давлат эҳтиёжлари учун туман ҳокимлиги захира фондига қайтариб олинган.

“Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 37-моддаси талабларидан келиб чиқиб, фуқаро Н.Ҳожиева туман ҳокимлигининг қарори устидан фуқаролик ишлари бўйича суд идораларига даъво аризаси билан мураожаат қилиш ҳуқуқига эга”, — Б.Ирматов.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 11663 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 76231 Ўзбекистон
Асабларни тинчлантиришга ёрдам берувчи 4 усул
16:30 / 26.07.2017 33033 Lifestyle
Миробод туманидаги қурилиш комиссия хулосасига кўра вақтинча тўхтатилди
12:23 / 26.07.2017 19253 Жамият
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 37599 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 106101 Жамият
ТАТУда абитуриентларга ДТМ варақаси билан бирга огоҳлантириш хати ҳам берилади
Уй олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
16:50 805 Жамият
Олмазор туманида йирик ёнғин рўй берди
16:40 4453 Жамият
Юридик университетда кириш имтиҳони бутунлай янгича тартибда ўтказилади
Кўпроқ янгиликлар