Даниэл Алвес: «Кройффга ҳурматни ифодалаш учун унинг ўлимни кутиш шарт эмасди»

Спорт 04 Апрель 2016 450

Каталониянинг «Барселона» клуби ҳимоячиси Даниэл Алвеш Йоҳан Кройффнинг ўлимига нисбатан кўрсатилган эътибор борасида гапириб ўтди.

«Ўйлашимча, буюк футболчи ва мураббийларни ҳурмат қилиш учун уларнинг ўлими кутиб ўтиришнинг ҳожати йўқ. Буни яхшиси Кройфф ҳаётлигида қилиш тўғрироқ бўларди.

Айнан Кройфф «Барселона»даги ҳақиқий қайта қурилиш даврининг бошловчиси саналади. Унинг бу жараёндаги ўрни беқиёс. «Камп Ноу»да унга кўрсатилган эътибор Кройффнинг «Барселона»га қилган хизматлари олдида ҳеч нарса эмас, — дейди Алвеш.

Кўпроқ янгиликлар