Венесуэла прокуратураси, Интерполнинг ушбу мамлакатдаги ваколатхонаси раҳбари Элиесер Гарсия Торреальба ва тадбиркор Пабло Карденасни Доминикан Республикасига 349 кг. кокаин юборишга алоқадор, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда, Daily Mail газетаси ёзмоқда.

Нашрнинг маълумотларига кўра, 24 март куни Доминикан аэропортига етиб келган самолёт бортида 349 кг. кокаин аниқланган. Венесуэла адолат посбонларининг гумон қилишларича, Карденас йирик миқдордаги гиёҳванд моддаларни юбориш ва молиялаш билан шуғулланган бўлса, Торреальба ўз хизмат ваколатидан фойдаланиб, юкларни юбориш ишини бошқарган бўлиши эҳтимол.

Айни иш бўйича, гумондорлар Торреальба, Карденас билан бирга яна саккиз киши қўлга олинган. Улар орасида, ҳуқуқ тартибот идоралари ва самолёт учиб кетган Баркисимето аэропорти ходимлари ҳам бор.

Бундан аввал, АҚШ прокуратураси Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қариндошларини гиёҳванд моддалар савдосида айблаган, аммо кейинчалик суд уларни айбсиз, деб топган эди.