Евроиттифоқ Шимолий Африка давлатлари билан ЕИ ва Туркия ўртасидаги битимга ўхшаш муҳожирлик келишувига мувофиқ музокараларни бошлаб юбориши мумкин. Бу ҳақда Германия ички ишлари вазири Томас де Мезьерга асосланиб Der Tagesspiegel нашри хабар берган.

Германия ички ишлари вазири Ливия ва Италия йўналишидаги қочқинлар оқими ортса, шундай йўл тутишни кўзлаганини маълум қилди.

"Мен муҳожирлик инқирози чўққисидан чекинаётганимизни эҳтиёткорлик билан гапираман. Бизнинг олдимизда жавоб беришимиз кутилаётган қатор масалалар бор. Уларга Туркия билан олиб борилган музокараларнинг амалда қўлланилиши ҳамда айланиб ўтиш йўллари (масалан, Ливия ва Италия орқали) каби масалаларнинг ечимини қидириш киради. Агар бу йўналишда келувчиларнинг сони ортаверса, биз худди Туркия билан бўлганидек йўл тутишни бошлаймиз ва бу ҳақида Шимолий Африка давлатлари билан музокаралар олиб боришга мажбурмиз", - деди Мезьер.