Энди семизлик хавфини ҳомиладорликдаёқ аниқлаш мумкин

Жамият 04 Апрель 2016 484

Америкалик медиклар семизликка мойилликни бола онанинг қорнида эканидаёқ ташхислаш мумкинлигини маълум қилишди.

Олимларнинг илмий изланишлари 1 апрель куни АҚШ Эндокринологик жамияти йиғилишида баён этилди, деб хабар беради РИА ФедералПресс.

Болаларнинг семириб кетиш хавфини ТМИ (тана массаси индекси) орқали аниқлаш мумкин. ТВИ тана вазнининг (килограммда) тана узунлиги квадратига (метрда) нисбати билан белгиланади ва ортиқча вазн хавфи ҳақида маълумот олишга имкон яратади.

Нормал ТМИ катта ёшдаги эркаклар учун – 18,5 дан 24,99 гача, аёлларда эса – 19 дан 24 гача. 31 дан ортиқ ТМИ семизликнинг бошланишидан дарак беради.

Тадқиқот муаллифлари икки ёшдан олти ёшгача бўлган 480 нафар тўладан келган ва 783 нафар озғин болаларни ўрганиб чиқдилар. Семизликнинг оғир кўринишидан азият чекадиган болалар тана массасининг индекси ҳомила ҳосил бўлганидан бошлаб олтинчи ойдан кейиноқ нормал болаларникидан фарқ қила бошлаган.

Олимлар авваллари икки ёшгача бўлган болаларнинг ТМИни ўлчашни тавсия қилишмасди. Энди эса бу ўлчовни ҳомила ҳосил бўлганининг олтинчи ойидан бошлаб амалга оширишни маслаҳат беришади. Олимлар шу йўл билан семизликнинг бошланғич даврида олдини олиш мумкинлигига умид қилмоқда.

“6, 12 ёки 18 ойликда 85 дан юқори ТМИ болаларда эрта семизликнинг белгисидир”, — маълум қилди Цинцинати Болалар шифохонаси эндокринологик бўлими доктори Эллисон Смигоу.

Кун янгиликлари
Талаба бўлишни истаганлар учун институтга бепул тайёрланиш имконияти яратилди
09:18 10462 Lifestyle
Ҳафта дайжести: Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи, солиқ соҳасидаги янгиликлар, гўшт ва унинг нархи, партиялар ХПКда...
23:47 / 23.07.2017 17428 Жаҳон
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 79204 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 97829 Жамият
Кобулдаги портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони ортиб бормоқда
13:45 2 Жаҳон
«Челси» ўз футболчиси туфайли Хитой халқидан узр сўради (фото)
13:32 780 Спорт
Электрон рақамли имзони “Ягона дарча” орқали олиш мумкин бўлади
Шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаган мушук ҳаётдан кўз юмди 
13:23 1087 Жаҳон
МАК Ўзбекистонда илк бор учувчиларни тайёрлайди
Имомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевни юбилей билан табриклади
Кўпроқ янгиликлар