Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара Тоғли Қорабоғ масаласида Бокуни тўлиқ қўллаб-қувватлаши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берган.

Туркия президенти ўз дўсти бўлмиш Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевга ўтган кунлар давомида рўй берган қуролли тўқнашувлар вақтида ҳалок бўлган озарбайжонликлар учун ҳамдардлик изҳор қилган.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳамиша Озарбайжон томонида бўлади ва Қорабоғ масаласида бу давлатни қўллаб-қувваташда давом этади.

"Биз Қорабоғнинг оккупация қилинишидан ташвишдамиз ва бу можаролар туфайли ҳалок бўлганларнинг яқинлари дардини ҳис қиламиз. Мен шуни айтишим керакки, Тоғли Қорабоғ албатта Озарбайжонники бўлиши керак", дейди у.