Фарғона вилоятига янги прокурор сифатида Музаффар Абдураҳмонов тайинланган. Бу ҳақдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи 2016 йил 31 мартида чиқарилган.

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига мувофиқ адлия маслаҳатчиси Абдураҳмонов Музаффар Мамурович Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига асосан Фарғона вилояти прокурори этиб 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди", дейилади Ўзбекистон бош прокуратураси сайтида.

Бунгача Абдураҳмонов Музаффар Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. У бироз олдинроқ, Фарғона вилоятининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган Баҳодир Пўлатовнинг ўрнини эгаллади.