Yle нашрининг хабар беришича, мамлакатда мусулмонлар сони ортиб бораётганлиги боис ҳалол гўштга талаб ортмоқда.

Зарур талабларга жавоб берувчи гўшт Финляндиянинг ўзида ҳам тайёрлана бошланди, лекин маҳсулотнинг аксар қисми аввалгидек четдан келтирилмоқда.

Фин қонунлари ва ислом анъаналрини уйғунлаштириш мақсадида молни сўйиш вақтида қассобхона ходими, ветеринар-инспектор ва мусулмон қассоб иштирок этмоқда.

"Ҳалол гўштга талаб асосан қочқинларни қабул қилувчи туман марказларидаги дўконлар ва Фин Қизил Хоч ташкилотидан келиб тушмоқда", - деди тадбиркор Ҳарри Ляхтеенмяки.