Бугун хонандаларимиз ўз ижодини мухлисларига тақдим этиш учун аудио-видео дискларини тез фурсатларда тақдим этишади. Олдин эса бунинг иложи йўқ эди. Бу ҳақда “Бекажон” нашри ёзмоқда.

Мустақилликдан олдинги йилларда грампластинкани чиқариш учун ҳам Россиядан рухсат олинарди. Марҳум Ҳусниддин Ҳолиқов 13 ёшида грампластинка чиқариш бахтига эришган энг ёш хонанда эди.

Ҳусниддин Холиқов 1994-1995 йилларда ўзбек эстрада қўшиқларини компьютерда ёзиб, тайёр ҳолатга келтирган биринчи ижодкор эканини ҳам айтиб ўтиш керак.