Ҳозирги кунда дронлар ўйин-кулги учун машҳур қурилмалардан бири ҳисобланади ва кундан кунга бошқа кўплаб соҳаларда ҳам кўлланилиши кўпаймоқда. Аммо уларнинг узоқ уча олмаслиги қурилмаларнинг ҳақиқатан ҳам оммавий тус олишига имкон бермаяпти. Кўпчилик дронлардаги батареялар 10-15 дақиқа парвоздан сўнг алмаштирилиши керак.

Ўтган ҳафта Intelligent Energy компанияси водородли батареядан иборат кичик учувчи қурилманинг ишлайдиган русумини намойиш этди. Уларнинг таъкидлашича, бундай дрон ҳавода деярли икки соат уча олади.

Аккумулятордаги водород ва кислород атмосферадаги ҳаво билан реакцияга киришиб қурилма двигателини ҳаракатлантирувчи электр қувватини ташкил қилади. Водород аккумуляторининг оғирлиги 1,6 килограммдан иборат. Афсуски, водороднинг ўзи бундай турдаги дронларнинг кенг тарқалишига таъсир этади. Масалан, АҚШнинг ўзида водородли аккумуляторни бир марта қайта водород билан тўлдириш учун 200 доллар сарфланади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, кейинчалик ишлаб чиқаришнинг арзонлашиши ва водород двигателларининг кенг тарқалиши дронларнинг нархлари ва уларнинг парвозлари учун сарфланадиган маблағларнинг қийматини тушириши мумкин.