ИШИД террористик гуруҳи йўналиши бўйича АҚШ раҳбарлигидаги халқаро коалициянинг учувчисиз учиш мосламаси ҳужуми натижасида Мўсулда Туркия консуллик биноси вайрон бўлди. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.

Баёнотда келтирилишича, маҳаллий вақт билан соат 03:00 (Тошкент вақти билан 05:00)да Туркиянинг Ироқдаги дипломатик вакиллик биносига ҳужум уюштирилган. Ушбу бинони 2014 йилдан буён ИШИД жангарилари эгаллаб келишарди. Вафот этган экстремистлар сони ҳақида ҳали маълумот тарқатилмади.

500 минг нафардан ортиқ одам истиқомат қилувчи Мўсул шаҳрини ИШИД жангарилари ўзларининг пойтахти деб ҳисоблашади. Шаҳар террористик гуруҳ ташкил этилишида 2014 йил 10 июнь куни ироқлик ҳарбийлар томонидан деярли қаршиликсиз топширилган.

Энди эса Мўсулнинг озодлиги – мамлакатни назорат остига олиш бўйича армия ва халқ лашкарлари отряди томонидан ИШИДга қарши ўтказиладиган амалиётларнинг асосий мақсадига айланган.